Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳакамларнинг малакасини ошириш бўйича мунтазам равишда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ўтган мавсум давомида Coca Cola Суперлига ва Про-лигада тур ўйинлари якунлангач ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ўйинлар давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб борилди. Ушбу анъана куни кеча старт олган янги мавсумда ҳам давом эттирилади.

Coca Cola Суперлига-2020 1-тур учрашувлари таҳлили амалга ошириладиган жорий йилги илк семинар душанба, 2 март куни соат 14:00да ЎФА мажлислар залида ташкил қилинади. Семинарда барча турдаги ОAВ вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин бўлади.