Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонда ўтадиган Осиё чемпионати-2020га тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Айни пайтда қитъа чемпионати олдидан якуний ўқув-машғулот йиғинлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Терма жамоамиз устози Баҳодир Аҳмедов ЎФА расмий сайтига мусобақага тайёргарлик жараёни хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди. – Йиғин режа асосида ўтмоқда, барча футзалчилар яхши ҳолатда. Фақат айрим ўйинчиларимизда
Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон мезбонлик қиладиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳсларига жиддий ҳозирлик олиб бормоқда. Футзалчиларимиз 10 январдан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришишган. Кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб борилмоқда. Дастлаб 10-19 январь оралиғида Тошкентда машғулотлар ўтказилади. Сўнгра 19-23 январь кунлари Озарбайжон пойтахти Бокуда йиғин ташкил этилади. Йиғин доирасида мазкур мамлакат миллий жамоаси
Биласиз, жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатимизда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади. Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. 14 январдан терма жамоамиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди. Ҳаво ҳарорати анча совуқ бўлишига қарамай, машғулот жараёни анча кўтаринки ва қайноқ руҳда ўтди. Таъкидлаш жоиз, олдин
Айни пайтда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда навбатдаги йиғинини давом эттирмоқда. Азамат Абдураимов ЎФА расмий сайтига йиғин, олдиндаги режалар ва мақсадлар хусусида гапириб ўтди: – Биринчи галда биз жорий йил ҳисобидан илк йиғинни январь ойидаёқ ўтказаётганимиздан хурсандлигимни айтиб ўтмоқчиман. Одатда йилнинг ушбу ойида таътилда бўлар эдик. Бизнинг бош мақсадимиз – ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўл
Хабарингиз бор, шу йилнинг октябрь ойида юртимизда U-19 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Бугундан навбатдаги йиғинлар бошланди. Йиғиннинг дастлабки 14 – 18 январь, иккинчиси эса 21 – 25 январь кунлари ўтказилиб, уларда икки хил таркиб жалб этилиши режалаштирилган. Шунда мураббийлар