Биласиз, жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатимизда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.
Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.
14 январдан терма жамоамиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди. Ҳаво ҳарорати анча совуқ бўлишига қарамай, машғулот жараёни анча кўтаринки ва қайноқ руҳда ўтди.
Таъкидлаш жоиз, олдин хабар берганимиздек ушбу йиғин 2 қисмдан иборат бўлади: Биринчи йиғин 14-18 январь, иккинчи йиғин эса 21-25 январь кунлари ташкил этилади. Йиғин доирасида қатор назорат учрашувлари ҳам ўтказилади. 16 январда Темур Кападзе шогирдлари “Бунёдкор” ёшлари билан баҳс олиб боришади, 18 январда эса АГМК билан ўйин ўтказилади. 23 январь куни “Локомотив” ёшлари билан куч синашилса, 25 январда “Пахтакор” билан майдонга тушилади.
Машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: