Ушбу кун бутун дунё бўйлаб футболчилар, мухлислар ва футболга алоқадор ҳар бир мутахассис томонидан катта кўтаринкилик билан нишонланади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси барчани Халқаро футбол куни билан муборакбод этади!
Осиё Футбол Конфедерацияси ташкилотга аъзо мамлакатлар ассоциацияларидан 2023 йилги мавсум давомида қитъанинг клублар миқёсидаги нуфузли мусобақаси — Осиё чемпионлар лигасида қатнашадиган клублар сонига аниқлик киритиб олди. Унга кўра, Осиё чемпионлар лигасининг 2023 йилги мавсумида Ўзбекистон клубларига 2+2 квота ажратилади. Яъни, Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони ва мамлакат кубоги ғолиби ОЧЛ баҳсларининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олади. Шунингдек,
ФИФА тузилмасида фаолият олиб бораётган тажрибали мутахассис, ташкилотнинг Марказий Осиё давлатлари ассоциациялари техник бўлимлари билан ишлаш бўйича масъул Гаёз Дарсадзе Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюрди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, мутасадди ва мутахассислар ҳамда Гаёз Дарсадзе иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда дастлаб Ўзбекистон футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида сўз юритилди.
Кун тартибида Ўзбекистон чемпионати-2022 мусобақалари регламентига Суперлига футболчиларининг мавсум бошланишидан олдин жисмоний тайёргарлиги масаласида тестларини жорий этиш, чемпионат клубларида машғулотлар жараёнини бошқаришда инновацион технологиялардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини пастдан, яъни футбол академиялари ва мактабларидан бошлаб тизимли равишда амалга ошириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Мазкур йўналишга
Эслатма: ушбу қоидаларда кўрсатилган барча нархлар шартли равишда белгиланган, муҳокамага қўйилиши ва тасдиқланиши талаб этилади. Фикрлар ва мурожаатлар электрон манзилимизга (info@ufa.uz) 15 декабрь соат 18:00 гача қабул қилинади. РЕГЛАМЕНТ узб 1-сонли Илова 2-сонли Илова 3-сонли Илова 4-сонли Илова 5-сонли Илова 6-сонли Илова