Free ebooks Library zlibrary project

Осиё Футбол Конфедерацияси ташкилотга аъзо мамлакатлар ассоциацияларидан 2023 йилги мавсум давомида қитъанинг клублар миқёсидаги нуфузли мусобақаси — Осиё чемпионлар лигасида қатнашадиган клублар сонига аниқлик киритиб олди.

Унга кўра, Осиё чемпионлар лигасининг 2023 йилги мавсумида Ўзбекистон клубларига 2+2 квота ажратилади. Яъни, Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони ва мамлакат кубоги ғолиби ОЧЛ баҳсларининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олади. Шунингдек, миллий чемпионатимизнинг 2 ва 3-ўрин соҳиблари ОЧЛдаги юришини саралаш босқичидан бошлайди.