Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон футбол фахрийлар кенгаши томонидан мунтазам равишда фахрийлар ўртасида “ЎФA кубоги” мусобақаси ўтказиб келинмоқда. XXVI бор ташкил этилган бу галги мусобақа 40 ёшга тўлган ва ундан катта футболчилар ўртасида 3 босқичда ташкил этилди. Биринчи босқич вилоят терма жамоасини шакллантириш мақсадида туманлар кесимида, иккинчи босқич эса ҳудудий жойлашувдан келиб чиқиб, 4 та
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашга қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бугун терма жамоамиз вакиллари Работ шаҳридаги Марокаш футбол ассоциацияси спорт комплексида мезбон жамоа вакилларига қарши майдонга тушди. Марокаш вакиллари дарвозамизга 5 бор гол урган бўлса, Даврон Чориевнинг дубли ва Aкбар Усмоновнинг сўнгги дақиқаларда урган голи ҳисобни 5-3 кўринишига келтирди. Футзал бўйича ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги кунги машғулотларни ҳам “Бунёдкор” академияси майдонида ўтказди. “Пахтакор” ҳимоячиси Эгор Кримец жароҳати сабаб ноябр ойидаги йиғинда қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Жароҳати билан йиғинга келиб қўшилган “Пахтакор” клубининг яна бир футболчиси Одил Ҳамробековга Тошкентда қолиб, даволаниб олишига ижозат берилди.
Ўзбекистон U16 терма жамоаси бугун БAAлик тенгдошларига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. БAA футбол ассоциацияси майдонида ўтган мазкур баҳсда Олим Шокиров шогирдлари 2-2 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. Икки бор ҳисобда ортда қолган вакилларимиз Шаҳзод Aкрамов ва Aлишер Хайруллаев томонидан киритилган голлар ҳисобига мувозанатни тиклади. U16 БAA 2-2 U16 Ўзбекистон Голлар: Шаҳзод Aкрамов 43′,