Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон футбол фахрийлар кенгаши томонидан мунтазам равишда фахрийлар ўртасида “ЎФA кубоги” мусобақаси ўтказиб келинмоқда.
XXVI бор ташкил этилган бу галги мусобақа 40 ёшга тўлган ва ундан катта футболчилар ўртасида 3 босқичда ташкил этилди.
Биринчи босқич вилоят терма жамоасини шакллантириш мақсадида туманлар кесимида, иккинчи босқич эса ҳудудий жойлашувдан келиб чиқиб, 4 та минтақага бўлинган ҳолда ўтказилди.
Пойтахтимиздаги “Чиғатой” стадионида бўлиб ўтган бугунги ҳал қилувчи баҳсларда Тошкент шаҳар, Қўқон-1912, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Қашқадарё вилояти фахрийлар жамоалари иштирок этди.
3-ўрин учун баҳсда Қашқадарё вакиллари Қорақалпоғистондан ташриф буюрган фахрийлар жамоасини 3-2 ҳисобида мағлуб этди.
Финал учрашувида эса Тошкент шаҳри жамоаси пеналтилар сериясида Фарғона вилояти фахрийлар жамоаси устидан ғалаба қозонди.