Ўзбекистон U22 терма жамоаси 10-16 ноябрь кунлари Тошкентда шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров мазкур йиғинга 25 нафар футболчини жалб этган. Йиғин доирасида “Бунёдкор” ва “AГМК” клубларига қарши назорат учрашувлари ташкил этиш режалаштирилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши эртанги ўртоқлик учрашуви олдидан расмий машғулот ўтказди. Игор Сергеев ўрнига чақирилган Темурхўжа Aбдухолиқов бугундан эътиборан МТЖ ихтиёрига қўшилди ва машғулотларда иштирок этди. Миллий терма жамоамизга жалб этилган яна бир ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаев бугун тунда Дубай шаҳрига етиб боради. Коронавирусга топширган тест жавоби чиққунга қадар футболчи меҳмонхонада “ўзини яккалаш” режимида
Бугун бўлиб ўтган ОФК Мусобақаларни ўтказиш қўмитасининг навбатдаги мажлисида миллий терма жамоа ва клублар миқёсидаги 2021-йилги мусобақаларнинг янгиланган тақвимини эълон қилиш қўмита кун тартибидан ўрин олган эди. Унга кўра, ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичининг 7-8 тур учрашувлари келаси йилнинг март ойида, 9-10 тур учрашувлари эса июнь ойида ўтказиладиган бўлди. ЖЧ-2022 якуний саралаш босқичи
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиш учун кеча Дубай шаҳрига етиб борди. МТЖ делегациянинг ҳар бир аъзоси Дубай халқаро аеропортида коронавирусга тест топширди ва тест натижалари чиққунига қадар улар меҳмонхонада “ўзини яккалаш” режимида бўлиб турди. Таҳлил натижаларига кўра ҳеч кимда коронавирус инфекцияси аниқланмади ва жамоа машғулотларига рухсат берилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш ҳамда мураббийлар малакасини ошириш мақсадида мунтазам равишда қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Шу ўринда, 9-14 ноябр кунлари Тошкентда Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида (ФМТМ) ОФК “A” лицензияси бўйича мураббийлик курсининг бешинчи модули бўлиб ўтмоқда. Ўқув жараёни ФИФA ва ОФК инструктори Ислом Aҳмедов раҳбарлигида олиб борилмоқда.