Хабарингиз бор, Ўзбекистон U15 терма жамоаси Тожикистон сафари олдидан Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. Кеча ўсмирлар терма жамоамиз “Чиғатой” стадионида Тошкент вилояти U15 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлабки баҳсда Сервер Жепаров шогирдлари 3-1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ўйинда жамоалар 2-2 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этган. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U15 терма
Литвада ўтадиган 2021 йилги Жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси учун 6-13 август кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Шундан сўнг, футзалчиларимиз 14 август санасида Тошкент-Истанбул-Мадрид ҳаво рейси орқали Испанияда ўтадиган хорижий йиғинга йўл олади. Баҳодир Aҳмедов мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Мадрид ва Малага шаҳарларида Испания ва Aргентинага қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Биласиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Таиландда ташкил этилган «Continental» халқаро турнирида иштирок этди. Баҳодир Аҳмедов мураббийлиги остидаги жамоамиз 3-ўрин учун Мисрга қарши кечган баҳсда 4-0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бронза медалларига эга чиқди. Бугун тунда футзалчиларимиз Бангкок-Истанбул-Тошкент ҳаво рейси орқали Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келди.
№ Исм-фамилияси Амплуаси Жамоаси 1. Бўриев Жахонгир Дарвозабон БЎСМ-16 2. Собиров Мухамад Юсуф Дарвозабон «Бунёдкор» 3. Тўлабаев Диёрбек Дарвозабон «Пахтакор» 4. Ли Даниел Джу Джин Ҳимоячи «Пахтакор» 5. Абдулбориев Шерзод Ҳимоячи Наманган ФММ 6. Закиржанов Бехруз Ҳимоячи «Одил Жуниор» 7. Ўктамов Озод Ҳимоячи Тошкент шаҳар ФММ 8. Шукуруллаев Бехруз Ҳимоячи «Пахтакор» 9. Халилов Боходир Ҳимоячи «Насаф» 10. Панфёров Данил Ҳимоячи БЎСМ-16 11. Бобомуродов Фозил Ҳимоячи «Бунёдкор» 12.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида халқаро талаблардан келиб чиқиб, футбол спорт тури бўйича воситачилар (агентлар)нинг фаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқишга ва амалиётга жорий этишга алоҳида урғу берилган. Шу муносабат билан, ФИФАнинг воситачилар билан ишлаш регламенти асосида ҳамда футболи ривожланган