Free ebooks Library zlibrary project

Литвада ўтадиган 2021 йилги Жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси учун 6-13 август кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Шундан сўнг, футзалчиларимиз 14 август санасида Тошкент-Истанбул-Мадрид ҳаво рейси орқали Испанияда ўтадиган хорижий йиғинга йўл олади. Баҳодир Aҳмедов мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Мадрид ва Малага шаҳарларида Испания ва Aргентинага қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Режага кўра, вакилларимиз машғулотларни 25-31 август кунлари Португалияда давом эттиради ва йиғин мобайнида Португалия, Коста-Рика ва Aнгола футзал терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Футзалчиларимиз Порту шаҳридаги йиғинни якунлаб, 31 август куни Литва пойтахти Вилнюс шаҳрига йўл олади. Шунингдек, 6 сентябрь санасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионати мезбонлари ҳисобланган Литва билан ўртоқлик учрашуви ташкил этади.

Халқаро ўртоқлик учрашувлари

15 август
Испания – Ўзбекистон

19 август
Испания – Ўзбекистон

21 август
Aргентина – Ўзбекистон

26 август
Коста-Рика – Ўзбекистон

27 август
Португалия – Ўзбекистон

29 август
Aнгола – Ўзбекистон

6 сентябрь
Литва – Ўзбекистон

Мураббийлар штаби мазкур ўқув-машғулот йиғинлари учун 16 нафар футзалчини жалб этган.