Сречко Катанес томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўқув-йиғин машғулотларига жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхати:
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси У-23 Осиё Кубоги саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Қувайтни мағлуб этди. Ушбу учрашувда жамоамиз рақиб дарвозасига 5 та гол уришга муваффақ бўлди ва 1 та гол ўтказиб юборди. Ўзбекистон 5-1 Қувайт Голлар: Диёрбек Раҳимқулов 37ʼ, Ҳожимат Эркинов 45+2, 90+4ʼ, Жасурбек Жалолиддинов 51ʼ, Абдулазиз Маҳран 65ʼ, Улуғбек Ҳошимов 68ʼ.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда мураббий, селекционер (скаут), таҳлилчи, ҳакам, маркетолог, психолог ва футбол менежери каби юқори малакали футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айнан ушбу йўналишларда марказ ташкил этилиб, хорижий ва маҳаллий тажрибали мутахассислар ёрдамида ўзбек футболининг турли соҳаларида фаолият юритадиган етук кадрларни тайёрлаш мақсад
Ташриф аввалида вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирокида учрашув ташкил этилиб, вилоятда футбол оммавийлигини ошириш ва болалар-ўсмирлар футболини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келажакдаги истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди. Шундан кейин, ЎФА мутасадди ва мутахассислари вилоят футбол ассоциацияси иш фаолияти, футбол инфратузилмаси ва мавжуд шарт-шароитлар билан танишиб чиқдилар. Вилоят миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги саралаш босқичининг навбатдаги ўйинида Бангладеш термасини қабул қилди. Қизғин ўтган баҳсда вакилларимиз рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритдилар. Ўзбекистон 6-0 Бангладеш Голлар: Улуғбек Ҳошимов 12′, 17′, Элдорбек Бегимов 17′, Аслиддин Тоштемиров 27′, Аббосбек Файзуллаев 64′, Алишер Одилов 87′.