Free ebooks Library zlibrary project

Ташриф аввалида вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирокида учрашув ташкил этилиб, вилоятда футбол оммавийлигини ошириш ва болалар-ўсмирлар футболини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келажакдаги истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди.

Шундан кейин, ЎФА мутасадди ва мутахассислари вилоят футбол ассоциацияси иш фаолияти, футбол инфратузилмаси ва мавжуд шарт-шароитлар билан танишиб чиқдилар. Вилоят миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр алмашилди. Сурхондарёдан кўплаб истеъдодли футболчилар етишиб чиқаётганини инобатга олиб вилоятда яна бир академияни ишга тушириш мақсадга мувоффиқ экани таъкидланди.

Ташриф давомида Равшан Эрматов вилоятдаги марказий стадион, академия ҳамда базанинг қурилиш-реконструкция ишларини лойиҳаси билан яқиндан танишиб, бўлажак қурилиш жойларини кўздан кечирди.

Масъуллар билан бўлган суҳбатда академиянинг қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифатли футбол майдонларини барпо этиш, иншоотнинг ётоқхона ва ошхоналарини замон талабларига мос равишда жиҳозлаш, шунингдек, Европа академиялари каби барча талабларга жавоб берадиган шароитларни ташкиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.