Free ebooks Library zlibrary project В 1win казино регистрация занимает всего пару минут. Вход через зеркало и промокоды помогут вам наслаждаться игрой и увеличат ваши шансы на победу!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ишчи гуруҳи ҳудудий футбол ассоциациялари фаолияти билан яқиндан танишиб чиқмоқда.

Бугун ЎФА мутахассислари Сурхондарё вилоятида бўлиб, жойларда футболга боʼлган эътибор, камчилик ва ютуқларни мониторингдан ўтказди.

Ишчи гуруҳ вакиллари вилоятдаги футболга ихтисослашган мактаблар ва стадионлар кўздан кечирди ва амалга ошилаётган ишлар ўрганди. Машғулотларда иштирок этаётган тарбияланувчилар ҳамда уларнинг мураббийлар билан яқиндан мулоқот бўлиб ўтди. Мураббийларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.

  

Ишчи гуруҳ томонидан Жарқўрғон, Узун, Қизириқ туманлари ва Термиз шаҳрида фаолият юритаётган бир гуруҳ мураббийларга ЎФА номидан ташаккурномалар топширилди. Ёш тарбияланувчиларга эса футбол тўплари ва спорт анжомлари тақдим этилди. Шунингдек, Элдор Шомуродов тарбия топган Жарқўрғон туманидаги футбол майдони шароитни ҳам кўздан кечирилиб, у ерда болалар учун таълим тарбия олишлари ва футбол билан шуғулланишлари мавжуд шароитларни яхшилаш борасида маслаҳатлашилди.

ЎФА ишчи гуруҳи эртага Самарқанд вилоятига йўл олади.