Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов ўз аризасига биноан ишдан кетди.
2018 йилнинг март ойидан буён Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келган Абдураимов бугун истеъфога чиқиш бўйича ариза ёзди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийга фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва унга келгусида омад тилайди.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини эндиликда қайси мутахассис бошқариши яқин кунлар ичида маълум қилинади.