Free ebooks Library zlibrary project

Aёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2022 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 29 мартдан 12 апрелга қадар Олмалиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этади.

Икки ҳафта давом этадиган мазкур йиғин давомида Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Ҳиндистон ва Беларус вакилларига қарши майдонга тушади.

5 ва 11 апрель куни бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик учрашувларига ОКМК стадиони мезбонлик қилади.

Халқаро ўртоқлик учрашувлари

5 апрель

Ўзбекистон – Ҳиндистон

8 апрель

Ҳиндистон-Беларус

11 апрель

Ўзбекистон – Беларус