Free ebooks Library zlibrary project

Осиё кубоги-2022 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Олмалиқдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

Бугун Баҳром Норсафаров шогирдлари ОКМК стадионида Ҳиндистон вакилларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Aёллар миллий терма жамоамизнинг яққол устунлигида ўтган баҳсда Ҳиндистон жамоаси 1-0 ҳисобида мағлуб этилди. Бир нечта қулай имкониятлардан фойдаланишда вакилларимизга омад кулиб боқмади. Бироқ ўйиннинг 87-дақиқасида Мафтуна Шойимова жарима зарбасидан рақиб дарвозасини қойилмақом тарзда ишғол этди ва ушбу гол вакилларимизга ғалаба тақдим этди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

5 апрель, 2021 | ОКМК стадиони, Олмалиқ

Ўзбекистон 1-0 Ҳиндистон

Гол: Мафтуна Шойимова 87′