Бугун ўзбек ва Осиё футболи афсоналаридан бири, узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ишончли ўйинлари билан мухлислар қалбидан ўрин егаллаган, терма жамоа сафидаги ўйинлари сони бўйича рекордчилардан бири – моҳир ҳимоячи Aнзур Исмоилов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда!
Тажрибали футболчи бугун 35 ёшга қадам қўйди.
Ўзбек футболи жамоатчилиги ва мухлислар номидан Aнзур Исмоиловга омад тилаймиз!