Хабарингиз бор, шу кунларда ногирон-ампутантлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг баҳслари ўтказилди. Унда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 7 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.
Турнирнинг якуний жадвалида Тошкентнинг «Матонат» жамоаси биринчиликни қўлга киритди. «Байналминал» (Тошкент) ҳамда Жиззах вилояти жамоаси эса кучли учликдан жой олди.
Мусобақанинг ёпилиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Бош котиб Аваз Максумов, мусобақа ташкилотчиси ва бош шифокори Рустам Меҳманов, шунингдек, фахрийлар, футбол жамоатчилиги ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Турнирнинг ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.