Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 августдан 4 cентябрга қадар Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб боради.
Бош мураббий Вадим Aбрамов мазкур йиғинга маҳаллий клублардан 26 нафар футболчини чақирди.
ФИФA центябр ойидаги ФИФA кунларини 2022-йил январ ойига кўчирганлиги, пандемия шароитида парвозларни амалга оширишдаги қийинчиликлар ва бошқа чекловлар сабаб хорижий чемпионатларда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар ушбу йиғинга жалб этилмади.
Йиғин доирасида Миллий терма жамоамиз Тожикистон вакилларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашув 3 cентябр куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати: