Free ebooks Library zlibrary project

Бутун дунёда ҳукм сураётган COVID-19 пандемияси футбол спорт турига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Натижада турли мамлакатларда ўтказилиши режа қилинган кўплаб халқаро турнирлар кейинги йилга қолдирилмоқда.

Шу ўринда, Осиё футбол конфедерацияси 2020 йил Баҳрайн ва Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган U16 ҳамда U19 Осиё чемпионатларини бошқа муддатга кўчирилишини бўйича мавжуд имкониятлар ўрганиб чиқилиши ҳақида аъзо футбол ассоциацияларга расмий хат юборди.

Шунингдек, БАА мезбонлик қилиши режа қилинган футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини бекор қилиш эҳтимоллиги ҳақида ҳам маълумот берилган.

Бунга мазкур чемпионатларда иштирокчи аъзо футбол ассоциацияларнинг Баҳрайн, Ўзбекистон ва БААга парвозларни амалга оширишдаги қийинчиликлар ва пандемия шароитидаги жамоаларнинг тайёргарлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли юборган сўровлари сабаб бўлган.

ОФК томонидан юборилган расмий хатга мувофиқ, ушбу масалалар бўйича ОФК Ижроия қўмитаси тегишли қарорларни қабул қилади. Турнирларнинг янги саналари бўйича кейинроқ маълумот берилади.