Хабарингиз бор, ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамлар ЖЧ-2022 саралаш босқичининг муҳим учрашувларида фаолият олиб бориш учун ОФК томонидан чақирув олган эди.
Хусусан, ФИФA Рефериси Илгиз Танташев Баҳрайн мезбонлик қилаётган “C” гуруҳи баҳсларида ишлаш учун таклиф этилган.
Ўзбекистонлик мутахассис эртага бўлиб ўтадиган Эрон – Ироқ учрашувида ҳакамлик қилади. Унга қанотларда ҳамюртимиз Aндрей Цапенко ва КХДР вакили Донг Ҳу Канг ассистентлик қилади.
Учрашув Муҳаррақ шаҳридаги “Al-Muharraq” стадионида юртимиз вақти билан соат 21:30 да старт олади.