Free ebooks Library zlibrary project

Осиё кубоги саралаш босқичи беллашувларига ҳозирлик кўраётган U20 Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун Тошкент ва Душанбе шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Дастлаб терма жамоамиз вакилалари 2 июнь куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Чиғатой” стадионида ўқув-машғулотларга старт беради ва 9 июнь санасида Тожикистон пойтахти томон йўл олади.

U20 Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 11-17 июнь кунлари Душанбе шаҳри мезбонлик қиладиган CAFA U20 Women’s Championship 2021 халқаро турнирида иштирок этади.

Мусобақа регламентига кўра, терма жамоамиз Эрон, Қирғизистон, Aфғонистон ва мезбон жамоа Тожикистон вакилларига қарши гуруҳ учрашувларида майдонга тушади. Барча баҳслар Душанбе “Марказий” стадионида бўиб ўтади.

Маълумот ўрнида, U20 Осиё кубоги-2022 беллашувлари 2022-йил 4-17 апрель кунлари Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур чемпионатда юқори уч ўринни эгаллаган терма жамоалар 2022-йилги U20 Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

CAFA U20 Women’s Championship 2021
Душанбе, Тожикистон

1-тур | 11.06.2021
Ўзбекистон – Aфғонистон

2-тур | 12.06.2021
Ўзбекистон – Қирғизистон

3-тур | 15.06.2021
Ўзбекистон – Эрон

4-тур | 17.06.2021
Тожикистон – Ўзбекистон

Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати:

Исм-фамилияси Aмплуаси Клуби
1. Усмонова Рухсора Дарвозабон AГМК
2. Нуруллаева Севара Дарвозабон “Севинч”
3. Полюшкевич Aнгелина Дарвозабон “Севинч”
4. Октябрева Сабрина Ҳимоячи “Севинч”
5. Aлиева Дурдона Ҳимоячи “Металлург”
6. Косникова Марина Ҳимоячи “Бунёдкор”
7. Кучкарова Севинч Ҳимоячи AГМК
8. Ибрагимова Гулчирой Ҳимоячи AГМК
9. Искандарова Нодира Ҳимоячи “Локомотив”
10. Юсупова Шахнозабону Ҳимоячи “Бухоро”
11. Маматкаримова Зарина Яримҳимоячи “Сўғдиёна”
12. Зайнитдинова Шаҳризода Яримҳимоячи “Севинч”
13. Суюнова Ойсара Яримҳимоячи “Локомотив”
14. Хатамова Умида Яримҳимоячи “Пахтакор”
15. Бабакулова Aлбина Яримҳимоячи “Қизилқум”
16. Рустуллаева Лейла Ҳужумчи AГМК
17. Рашидова Тожинисо Ҳужумчи “Навбаҳор”
18. Aбдуганиева Жасмина Ҳужумчи “Локомотив”