Free ebooks Library zlibrary project

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу кунларда пойтахтимизда йиғин олиб бормоқда.

Азамат Абдураимов шогирдлари бугун иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди. “Чиғатой-2002”га қарши кечган ўйинда терма жамоамиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Терма жамоа сафида Рустам Турдимуродов, Тоҳир Тўхтасинов ҳамда Шаҳзод Акрамов рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Олдинроқ ўсмирлар терма жамоамиз 3:1 ҳисобида “Бунёдкор-2003”ни мағлуб этган эди.

Қайд этиш жоиз, бугун терма жамоамиз ушбу йиғинни якунлайди ва эртага, 17 январь куни Беларусга халқаро мусобақада иштирок этиш учун йўл олади.

 

Ўртоқлик ўйини

16 январь 2020,  “Чиғатой” стадиони

“Чиғатой-2002” – Ўзбекистон U-16 2:3

Голлар: Рустам Турдимуродов (15), Тоҳир Тўхтасинов (18), Шаҳзод Акрамов (25).

Ўзбекистон U-16: Отабек Боймуродов, Абдуллоҳ Омоналиев, Суннат Поёнов, Кирилл Тодоров, Миркамол Абдураззоқов, Тоҳир Тўхтасинов, Абдуқодир Ҳусанов, Алишер Хайруллаев, Мухритдин Пазилдинов, Шаҳзод Акрамов, Рустам Турдимурадов.

Захира: Асрор Кенжаев, Бекнур Пармонов, Абдулазиз Тошкенбоев, Александр Зевадинов, Вазген Погосян, Мақсуд Аълохўжаев, Жахонгир Ўрозов, Асад Қаххоржонов, Нодир Абдураззоқов, Диёр Иномов, Риан Исломов, Сардор Хожибоев, Сарвар Баҳодиров, Облаёр Раҳматов.

Огоҳлантириш: Рустам Турдимуродов (8).