Free ebooks Library zlibrary project

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги мутахассислар Тошкент шаҳрида жойлашган футбол маҳорат мактабига ташриф буюрди.

ЎФА мутасаддилари 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастуридан ўрин олган реконструкция ишларини кўздан кечириб, масъул қурувчи ташкилот вакиллари билан учрашди.

Равшан Эрматов ушбу ҳудудда давом этаётган қурилиш-реконструкция ишларини янада жадаллаштириш, футбол майдонлари ва спорт залларини сифатли тарзда барпо этиш ҳамда замон талабларига мос зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича ўз таклифларини билдирилди. Учрашув давомида реконструкция лойиҳаси билан танишиб чиқилди ва қурилиш ишларидаги мавжуд камчилик ва хатоларни тузатиш юзасидан масъул мутахассисларга тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Лойиҳага кўра ушбу футбол маҳорат мактабида 3 та футбол майдони, 2 та спорт зали ва 254 ўринга мўлжалланган меҳмонхона мажмуасини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.