Free ebooks Library zlibrary project В 1win казино регистрация занимает всего пару минут. Вход через зеркало и промокоды помогут вам наслаждаться игрой и увеличат ваши шансы на победу!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Абдусалом Азизов Грузияга қарши баҳс олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди. Футболимиз раҳбари миллий жамоа олдида турган кейинги мусобақалар масъулияти, уларга тизимли тайёргарлик кўриш, ҳар бир ўйинда сидқидилдан ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.

Миллий терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчи учун фахр эканлиги, жамоа бирдам бўлиб, Ватан шарафи учун курашиши ва юрт обрўсини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, футболчи ва мураббийлар билан ўтган суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши маълум қилинди. Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди. Абдусалом Абдумавлонович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилади.

Абдусалом Азизов мураббийлар штаби билан суҳбатда тайёргарлик жараёнида кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиш муҳимлигини эътироф этди. Сречко Катанес терма жамоамиз билан ишлашдаги дастлабки таассуротлари ва фикр-мулоҳазаларини билдирди. Клублардаги мунтазам машғулотларда футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги айтилиб, бу борада жамоаларга керакли кўрсатмалар берилишига қарор қилинди.

Тиббий штаб томонидан жароҳат олган футболчилар борасида маълумотлар эшиттирилди ва ЎФА Президенти уларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши баҳсда иштирок этиш учун Тбилисига жўнаб кетди.