Free ebooks Library zlibrary project

Бугун ЎФA қошидаги Футбол мутахассисларни тайёрлаш марказида ЎФA “D” лицензияси бўйича мураббийлик курсларига старт берилди.

Мазкур курсларда 20 нафар ёш мураббийлар қатнашмоқда ва уларга инструктор Рустам Курбанбаев йўриқчилик қилмоқда. 18 апрелга қадар давом этадиган курслар давомида мураббийларга назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилади.

Имтиҳонларни муваффаққиятли топширган номзодлар 3 йилга мўлжалланган ЎФAнинг мураббийлик бўйича “D” лицензиясини қўлга киритади.