Free ebooks Library zlibrary project

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ашхободда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Айни пайтда терма жамоамиз Бокуда йиғин ўтказмоқда. Бугун футзалчиларимиз Озарбайжон терма жамоаси билан баҳс олиб борди. Учрашувда 2:3 ҳисоби қайд этилди.

 

Озарбайжон – Ўзбекистон 2:3

Голлар: Оливейра да Насименто Вассора (24), Эшағ Сўрғали (36) – Дилшод Раҳматов (3), Ихтиёр Ропиев (5), Акбар Усмонов (29).

Ўзбекистон: Равшан Элибоев, Машраб Одилов, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Сунатулла Жўраев.

Захирадан тушганлар: Рустам Умаров, Анасхон Рахматов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Равшан Исматуллаев, Константин Свиридов, Жавлон Аноров, Абдулла Солиҳов, Хушнур Эркинов.