Free ebooks Library zlibrary project В 1win казино регистрация занимает всего пару минут. Вход через зеркало и промокоды помогут вам наслаждаться игрой и увеличат ваши шансы на победу!

U-23 Осиё чемпионати ярим финалида Саудия Арабистони – Ўзбекистон қарама-қаршилиги кузатилади.

Ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович қуйидагича фикр билдирди:

– Биз учун ҳал қилувчи ўйин. Ярим финалда яхши жамоалар йиғилган. Саудия Арабистони жисмонан кучли терма жамоа. Тактик жиҳатдан ва тезлик борасида ҳам улар кучли. Бизда яна бир кун қолди тайёргарлик учун.

Рақибда дам олишга бир кун кўп вақт бўлди. Ҳа бу муҳим. Лекин биз шифокорлар билан маслаҳатлшиб жамоани тиклай олишимизга кўзим етмоқда. Ҳаммаси жойида. Биз тайёрмиз.

Саудияликлар яхши таассурот қолдирмоқда. Биз ҳам шунга яраша тактика танлаймиз. Аввалги ўйинда ростдан ҳам ўйиннинг барча аспектлари ижобий кечди. Бу сафар ҳам шунга интиламиз. Ҳисоб балки бундай йирик бўлмас. Ҳар қандай вазиятга тайёр бўлишимиз керак. Балким ўйин тақдирини 1 ёки 2 та гол ҳал қилар.

Имкониятлар футболчиларнинг барчасида 50/50 деб ўйлайман. Асосий таркибни эртага уларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб танлаймиз. Қайси футболчи тайёр бўлса ўша ўйнайди.

Шогирдларим финалга чиқишга кучим етади.  Орзуимиз Олимпиадага чиқиш.  Бунга эришиш йўлида боримизни берамиз. Ўзбекистон футболи учун бу тарихий натижа бўлади.

Биз тўртта ўйинда деярли бир хил таркиб билан ўйнадик. Аммо саудияликлар ҳам ҳудди шундай ишлашмоқда. Мен бор умидим футболчиларимдан. Зарур натижага эришиш уларнинг қўлидан келади, – деди тажрибали мутахассис.