Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 2022-йилги Осиё кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб боради.

Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги аёллар терма жамоамиз “Чиғатой” базасида 10-17 декабрь кунлари машғулот ўтказади. Мураббийлар штаби ушбу ўқув-машғулот йиғинига 23 футболчини жалб этган.

Келаси йили сентябрь ойида бўлиб ўтадиган саралаш турнирини Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФКга мурожаат йўллаган.

Саралаш баҳслари мезбон мамлакатлар номи ва қуръа ташлаш маросими келаси йили март-апрел ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати:

Исм-фамиляси Амплуаси Клуби
1. Гуландон Бойматова Дарвозабон “Металлург”
2. Зарина Саидова Дарвозабон “Бунёдкор”
3. Зухрахон Aбдурахимова Ҳимоячи “Навбаҳор”
4. Мадина Ҳикматова Ҳимоячи “Пахтакор”
5. Шодия Тошева Ҳимоячи “Севинч”
6. Мохира Жўрабоева Ҳимоячи “Металлург”
7. Юлдуз Ҳамдамов Ҳимоячи “Пахтакор”
8. Нозима Комолтоева Ҳимоячи “Металлург”
9. Юлдуз Набиева Ҳимоячи “Металлург”
10. Мадина Юсупова Ҳимоячи “AГМК”
11. Ўғилой Илашева Ҳимоячи “AГМК”
12. Ойбарчин Турғунова Яримҳимоячи “Пахтакор”
13. Эъзоза Шарипова Яримҳимоячи “Сўғдиёна”
14. Мухлиса Мардиева Яримҳимоячи “Металлург”
15. Сетора Такабоева Яримҳимоячи “Металлург”
16. Дурдона Бахтиёрова Яримҳимоячи “Пахтакор”
17. Гулчехра Эшмаматова Яримҳимоячи “Бунёдкор”
18. Мадина Воҳидова Яримҳимоячи “Пахтакор”
19. Мафтуна Панжиева Яримҳимоячи “Севинч”
20. Нилуфар Дадажанова Яримҳимоячи “Навбаҳор”
21. Дилдора Эргашева Ҳужумчи “Локомотив”
22. Лианна Нарбекова Ҳужумчи “Сўғдиёна”
23. Гулзода Aмирова Ҳужумчи “Севинч”