Free ebooks Library zlibrary project

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси конститусиясининг 28 йиллигига бағишланган футзал бўйича қизлар ўртасида U15 Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Иккинчи бор ўтказилган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган ташриф буюрган футзал бўйича 14 жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб борди.

Гуруҳда 1- ва 2-ўринни эгаллаган 8 жамоа 5 декабрь куни чорак финал беллашувларида иштирок этди.

Унда ғолиб бўлган Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Қашқадарё ва Тошкент вилояти жамоалари ярим финал босқичида баҳс олиб борди. Кеча куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтган финал учрашуви йўлланмаси Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон вакилларига насиб этди.

Муросасиз кечган финал учрашувининг асосий вақти 1-1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди ва ғолиб пеналтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Пеналтилар сериясида омад Тошкент вилояти қизларига кулиб боқди (3-2) ва улар чемпионликни қўлга киритди.

Футзал бўйича қизлар ўртасида U15 Ўзбекистон чемпионати
1-ўрин Тошкент вилояти
2-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси
3-ўрин Қашқадарё вилояти
3-ўрин Тошкент шаҳри