Free ebooks Library zlibrary project

Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Шу боисдан Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Айни пайтда терма жамоамиз навбатдаги йиғинини ўтказмоқда. Бугун мазкур йиғин доирасида “Бунёдкор” жамоаси ёшлар таркибига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушилди. Учрашув ёшлар терма жамоамизнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

 

Ўртоқлик ўйини

16 январь 2020, “Бунёдкор” академияси майдони

Ўзбекистон U-19 – “Бунёдкор” ёшлари 3:0

Голлар: Абубакр Турдалиев (10), Миржалол Мирзаев (66), Жамшид Бахшуллоев (76).

Ўзбекистон U-19: Изатилла Турсунов, Одил Абдумажитов, Абубакр Турдалиев, Элдор Бегимов, Жафар Каримов, Абдурауф Бўриев,Сардор Усмонов, Шаҳбоз Нуриддинов, Асад Жўрақулов, Муҳаммадқодир Аҳадов, Тоҳир Рафаэлов.

Захирадан майдонга тушганлар: Амал Шавкетов, Аслиддин Тоштемиров, Шаҳзод Тоиров, Жасур Абдулбеков, Абдуллоҳ Миркомилов, Сарвар Аблаев, Муҳаммадазиз Ибрагимов, Алишер Одилов, Миржалол Мирзаев, Фарҳод Соҳибжонов, Жамшид Бахшуллоев.