Free ebooks Library zlibrary project

Бугун “Бунёдкор” стадионида 2022 йилги U23 Осиё кубоги саралаш баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра жамоалар 11 та гуруҳда 15 та йўлланма учун кураш олиб борадиган барча жамоалар ўз рақибларини билиб олди.

U23 Осиё кубоги-2022 Саралаш босқичи беллашувлари шу йили 23-31 октябрь кунлари марказлашган ҳолда ўтказилиши режалаштирилган. Саралаш босқичида 42 иштирокчи жамоа Ғарб ва Шарқ минтақаларига бўлинган ҳолда саралаш босқичида қатнашади.

Ўзбекистон U23 терма жамоаси финал босқичи мезбони сифатида тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлади. Шунингдек, ёшлар терма жамоамиз саралаш учрашувларида ҳам иштирок этади. Шу сабабли ёшлар терма жамоамизнинг саралаш учрашувларида қайд этган натижалари ҳисобга олинмайди. Вакилларимиз қатнашадиган барча баҳслар ўртоқлик ўйини мақомига эга бўлади.

Ўзбекистон U23 терма жамоаси Саралаш босқичи учрашувларини Д гуруҳида ўтказади. Кувайт мамлакати қабул қиладиган ушбу баҳсларда U23 терма жамоамизга Бангладеш, Саудия Aрабистони ва мезбонлар Кувайт вакиллари рақиблик қилади.