Бироз аввал U16 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, U16 Ўзбекистон Жанубий Корея, Aвстралия ва Ҳиндистон жамоалари билан биргаликда C гуруҳидан жой олди.
Мазкур маросимдан сўнг, ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи Олим Шокиров қуръа натижалари бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.