Коронавирус пандемияси сабаб бутун дунёда спорт бироз тин олган вақтда Осиё Футбол Конфедерацияси қитъамиздаги ҳакамлар билим ва малакасини ошириш бўйича ишларини янгича тартибда давом эттирмоқда.
Aйни вақтда 300 нафардан ортиқ ҳакамлар ташкил этилаётган онлайн курсларда иштирок этиб, ўз кўникмаларини янада ошириб боришмоқда. ОФКнинг элит ҳакамлари билан бир қаторда, яқиндагина қитъа миқиёсидаги учрашувларга тайинлана бошлаган аёл ҳамда эркак ҳакамлар назарий машғулотлар, онлайн муҳокамалар ҳамда фитнесс машғулотларда иштирок этишмоқда.
ОФК Ҳакамлар бошқармаси томонидан ўтказилаётган онлайн курсларга 6 та минтақа бўйича қуйидаги техник таълим берувчилар тайинланган: Суреш Шринивасан, Чунг Йим Яу, Ниу Ҳуижун, Ецуко Фукано, Aвни Ҳассоунэ ва Владислав Цейтлин курслар тингловчиларига ўйин қоидалари ҳамда ўйин вақтида юзага келиши мумкин бўлган баҳсли вазиятлар бўйича машғулотлар олиб боришмоқда.
Шу билан биргаликда ОФК Ҳакамлар академиясининг курслари ҳам давом эттирилмоқда. Ушбу онлайн курсларни Фарҳод Aбдуллаев, Ҳакан Aназ ҳамда Сачико Ямагиши олиб боришмоқда.