Free ebooks Library zlibrary project

Ўтган йилнинг кузида Осиё футбол конфедерациясининг болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш масалалари бўйича масъул ходими Ласло Салаи бошчилигидаги махсус ишчи гуруҳ юртимизда бўлиб, “Бунёдкор” ҳамда Андижон вилояти ҳудудий футбол академиясининг иш-фаолияти, инфратузилмаси ҳамда ёш футболчиларни тарбиялаш дастури билан танишган эди. Бундан ташқари ишчи гуруҳ “Насаф” футбол мактабининг фаолиятини ўрганганди.

Ўрганишлар хулосаси ўлароқ ОФК “Бунёдкор” ҳамда Андижон вилояти ҳудудий футбол академияларига Осиё футбол конфедерацияси элит ўсмирлар тузилмасининг тўлақонли аъзолари мақомини берган эди. Хусусан, “Бунёдкор” футбол академияси “икки юлдузли” академия мақомига эга бўлди. Андижон вилояти ҳудудий футбол академияси эса “бир юлдузли” мақомига эга бўлди.

Қитъа футбол конфедерацияси эндиликда “Насаф” футбол мактабига ҳам “икки юлдузли” академия мақомини тақдим этди.

Маълумот учун, Осиё давлатлари орасида уч юлдузли мақомга фақатгина Қатар давлатининг “Aspire” академияси эга ҳисобланади.