Free ebooks Library zlibrary project В 1win казино регистрация занимает всего пару минут. Вход через зеркало и промокоды помогут вам наслаждаться игрой и увеличат ваши шансы на победу!

Таиландда ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида 3-тур ўйинлари ўтказилди.

Гуруҳ босқичининг охирги турида терма жамоамиз Жанубий Корея билан баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунга қарамасдан жамоамиз гуруҳда 2-ўринни банд этди ва чорак финалга йўл олди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович қуйидагича фикр билдирди:

– Биз учун муҳим ўйин эди. Вазифа бажарилди. Лекин ўйин қийин кечди. Кореяликлар кучли, босим қилишди, ўйнашга қийналдик.

Ўйинлар оралиғи жуда кам. Тикланишга қийналдик ва бу нормал учраб турадиган муаммолар. Корея тезкор гол урди ва режаларимиз бузилди. Муҳими асосий вазифа уддаланди.

Кучли жамоалар билан ўйинлар ҳар доим қийин кечади. Кореяда биринчи ўйин билан солиштирганда 7 футболчиси алмашди, улар эса куч йўқотмаган. Бизда эса деярли бир хил таркиб ўйнади. Нима бўлганда ҳам кейинги ўйинларда хатолар устида ишлаймиз.

Тўғри, биз мағлуб бўлдик. Мақсадга қараб кетишда давом этяпмиз. Орзуларимиз сари интилишда давом этамиз. Ҳозир энди асосий ният ярим финалга чиқиб олиш, – деди мутахассис.