Free ebooks Library zlibrary project

Юртимизда ўтадиган аёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2022 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 29 март куни ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.

Олмалиқ шаҳрида ўтадиган мазкур йиғинга бош мураббий Баҳром Норсафаров 23 нафар футболчини жалб этди.

Икки ҳафта давом этадиган йиғин давомида ушбу терма жамоамиз Ҳиндистон ва Беларус вакилларига қарши майдонга тушади.

5 ва 11 апрель куни ташкил этиладиган халқаро ўртоқлик учрашувларига ОКМК стадиони мезбонлик қилади.

Халқаро ўртоқлик учрашувлари

5 апрель
Ўзбекистон – Ҳиндистон

8 апрель
Ҳиндистон – Беларус

11 апрель
Ўзбекистон – Беларус

Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати:

Исми-шарифи Амплуа Клуби
1. Тиловова Лайло Дарвозабон «Севинч»
2. Жонимкулова Мафтуна Дарвозабон «Севинч»
3. Бойматова Гуландон Дарвозабон «Металлург»
4. Илашева Уғилой Химоячи «АГМК»
5. Полюшкевич Ангелина Химоячи «Севинч»
6. Искандарова Нодира Химоячи «Локомотив»
7. Шодиева Лайло Химоячи «Севинч»
8. Коснинова Марина Химоячи «Бунёдкор»
9. Шойимова Мафтуна Химоячи «Севинч»
10. Зарипова Камила Химоячи «АГМК»
11. Юсупова Мадина Химоячи «Металлург»
12. Шарипова Эзоза Яримхимоячи «Согдиана»
13. Камолтоева Нозима Яримхимоячи «Бунёдкор»
14. Бурхонова Малика Яримхимоячи «Севинч»
15. Зоирова Умида Яримхимоячи «Бунёдкор»
16. Журабаева Диёра Яримхимоячи «Металлург»
17. Маматкаримова Зарина Яримхимоячи «Согдиана»
18. Нарбекова Лианна Яримхимоячи «Металлург»
19. Зайниддинова Шахризода Яримхимоячи «Севинч»
20. Рашидова Тожинисохон Хужумчи «Навбахор»
21. Норбоева Азиза Хужумчи «Металлург»
22. Хабибуллаева Диёрахон Хужумчи «Согдиана»
23. Кудратова Нилуфар Хужумчи «Севинч»