Free ebooks Library zlibrary project

Дунё бўйлаб барча футболчилар, мутахассис ва мухлислар томонидан 10 декабрь санаси Халқаро футбол куни сифатида кенг нишонланади.

Икки минг йиллик ўтмишга эга мазкур спорт тури тарихий манбалардаги маълумотларга кўра қадимий Хитойда пайдо бўлган. Унинг замонавий кўриниши эса Aнглияда шаклланди ва бир қатор мамлакатларда кенг оммалаша бошлади. Бора-бора халқлар, мамлакатлар ўртасида қитъа ва жаҳон биринчиликлари йўлга қўйилди.

Ўзбек халқи футбол билан ХХ аср бошларида шуғуллана бошлагани ва ўзбек футболи тарихидаги илк жамоа Қўқонда таркиб топди. Шундан сўнг, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида турли футбол клублари пайдо бўлди ва мамлакат биринчилиги баҳслари ҳам ўтказила бошлагани ҳақида тарихий манбаларда маълумот берилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан 10-декабр – Халқаро футбол куни сифатида футбол байрами сифатида қайд этилган.

Ушбу кунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Тошкент шаҳар “Б” лигаси финал учрашувига ташриф буюрди. Миробод тумани ИБЎСМ майдонида 2007-йилда таваллуд топган футболчилардан иборат “Штутгарт” ва Чилонзор БЎСМ жамоалар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс бўлиб ўтди. Унда “Штутгарт” футболчилари ғалаба қозонди ва чемпионликни қўлга киритиб, “A” лига йўлланмасини қўлга киритди.

Баҳслар якунида ЎФA вакиллари Халқаро футбол куни муносабати билан “Штутгарт” жамоаси ҳамда намунали БЎСМ ва ИБЎСМ мураббийлари ва тарбияланувчиларига футбол тўплари ва спорт анжомлари совға қилди.