Шу йилнинг 26 февраль – 8 март кунлари қўшни Туркманистонда футзал бўйича Осиё чемпионати финал босқичи ўтказилиши режалаштирилган эди.
Осиё футбол конфедерацияси коронавирус туфайли юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда футзал бўйича қитъа биринчилигини бироз кейинроқ муддатга қолдирди. Мусобақа саналари кейинроқ маълум қилинади.
Қайд этиш жоиз, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу кунларда Туркманистонда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнининг ҳал қилувчи босқичини олиб бораётган эди.
Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз 26 январдан буён кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб борди. Бугундан мазкур йиғин якунланди.
Қитъа чемпионатининг кейинроққа қолдирилгани сабабли терма жамоамиз эндиликда тайёргарлик режасини қайтадан тузиб чиқади.