Free ebooks Library zlibrary project

БAAдаги ўқув-машғулот йиғиндан сўнг Ўзбекистонга қайтган ўсмирлар терма жамоаси учун Тошкентда 2 та назорат учрашуви ташкил этилди. Дастлаб U16 Ўзбекистон терма жамоаси “Қибрай” стадионида “Пахтакор U21” вакиллари билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Мазкур баҳсда томонлар муроса йўлини танлади (2-2). Бугун Олим Шокиров мураббийлиги остидаги ўсмирларимиз “Локомотив U21” жамоаси билан куч синашди. “ТТЙМИ” стадионида ўтган баҳсда “темирйўлчилар” 

Батафсил

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироққа қарши ўртоқлик учрашуви олдидан тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Бугунги машғулотлар ҳам “Iranian Club” СМ майдонида бўлиб ўтди ва унда барча футболчилар иштирок этди. Футболчиларда жароҳат йўқ ва жамоанинг барча аъзолари яхши жисмоний ҳолат билан умумий гуруҳда Ироққа қарши ўйинга ҳозирлик кўрмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. “Iranian Club” майдонида ўтган навбатдаги машғулотда барча футболчилар иштирок этишди. 17 ноябрдаги Ироққа қарши учрашув Дубай шаҳридаги “The Sevens” стадионида ўтказиладиган бўлди. Мазкур баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Вадим Aбрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Жамоа вакиллари бугундан Ироққа қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарликни бошлади. Мураббийлар штаби кеча Сурияга қарши ўйинда майдонга тушган футболчиларга енгил юкламалар берди ва улар машғулотларни алоҳида бўлиб ўтказди. Хитойнинг “Шенянг Урбан” клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаев бугундан Миллий жамоамиз машғулотларида тўлақонли иштирок этди. 

Батафсил