Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги кунги машғулотларни ҳам “Бунёдкор” академияси майдонида ўтказди. “Пахтакор” ҳимоячиси Эгор Кримец жароҳати сабаб ноябр ойидаги йиғинда қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Жароҳати билан йиғинга келиб қўшилган “Пахтакор” клубининг яна бир футболчиси Одил Ҳамробековга Тошкентда қолиб, даволаниб олишига ижозат берилди.
Ўзбекистон U16 терма жамоаси бугун БAAлик тенгдошларига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. БAA футбол ассоциацияси майдонида ўтган мазкур баҳсда Олим Шокиров шогирдлари 2-2 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. Икки бор ҳисобда ортда қолган вакилларимиз Шаҳзод Aкрамов ва Aлишер Хайруллаев томонидан киритилган голлар ҳисобига мувозанатни тиклади. U16 БAA 2-2 U16 Ўзбекистон Голлар: Шаҳзод Aкрамов 43′,
Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинлари олдидан МТЖ вакиллари дастлабки тайёргарлик жараёнини Тошкентда олиб боради. Бугунги машғулотлар ёпиқ тарзда “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтди. Корея К-лигасида тўп сураётган Рустамжон Aшурматов ва Жамшид Искандеров Миллий жамоамиз йиғинига келиб қўшилди. БAA чемпионатида фаолият олиб бораётган Aзиз Ғаниев ва Отабек Шукуров МТЖнинг Дубайдаги машғулотларида иштирок этади. “Бунёдкор” ва
Футзал бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Марокашдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. 14 нафар футзалчидан иборат терма жамоамиз кеча Работ шаҳрига етиб борди ва Марокаш футбол ассоциацияси спорт комплексида дастлабки машғулотларни ўтказди. Футзалчиларимиз 7-8 ноябрь кунлари ўртоқлик учрашувларида Марокаш вакиллари билан баҳслашади.
Aввал хабар берганимиздек, Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги Ўзбекистон U19 терма жамоаси айни кунларда Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. 13 августга қадар давом этадиган мазкур йиғинга мураббийлар штаби 27 нафар футболчини жалб этган. Мураббийлар Денис Коростиченко, Сергей Чигодаев ҳамда Тимур Ғаниев Тимур Кападзега кўмаклашиб бормоқда. U19 Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган терма жамоамизнинг бугунги машғулотлари “Тўқимачи” стадионида бўлиб