Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироққа қарши ўртоқлик учрашуви олдидан тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Бугунги машғулотлар ҳам “Iranian Club” СМ майдонида бўлиб ўтди ва унда барча футболчилар иштирок этди. Футболчиларда жароҳат йўқ ва жамоанинг барча аъзолари яхши жисмоний ҳолат билан умумий гуруҳда Ироққа қарши ўйинга ҳозирлик кўрмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. “Iranian Club” майдонида ўтган навбатдаги машғулотда барча футболчилар иштирок этишди. 17 ноябрдаги Ироққа қарши учрашув Дубай шаҳридаги “The Sevens” стадионида ўтказиладиган бўлди. Мазкур баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Вадим Aбрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Жамоа вакиллари бугундан Ироққа қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарликни бошлади. Мураббийлар штаби кеча Сурияга қарши ўйинда майдонга тушган футболчиларга енгил юкламалар берди ва улар машғулотларни алоҳида бўлиб ўтказди. Хитойнинг “Шенянг Урбан” клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаев бугундан Миллий жамоамиз машғулотларида тўлақонли иштирок этди. 

Батафсил

Ўзбекистон U22 терма жамоаси 10-16 ноябрь кунлари Тошкентда шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров мазкур йиғинга 25 нафар футболчини жалб этган. Йиғин доирасида “Бунёдкор” ва “AГМК” клубларига қарши назорат учрашувлари ташкил этиш режалаштирилган.