Free ebooks Library zlibrary project

Биласиз, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Баҳрайнда U-16 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик доирасида бир қатор халқаро мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда. Азамат Абдураимов жамоаси бугун, 17 январь куни эрталаб “Локомотив-2003”га қарши ўйин билан Тошкентдаги йиғинни якунлайди ва Беларусга халқаро мусобақада иштирок этиш учун йўл олади. 19-25 январь кунлари оралиғида 

Батафсил

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу кунларда пойтахтимизда йиғин олиб бормоқда. Азамат Абдураимов шогирдлари бугун иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди. “Чиғатой-2002”га қарши кечган ўйинда терма жамоамиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоа сафида Рустам Турдимуродов, Тоҳир Тўхтасинов ҳамда Шаҳзод Акрамов рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Олдинроқ ўсмирлар терма жамоамиз 3:1 ҳисобида “Бунёдкор-2003”ни мағлуб 

Батафсил

Айни пайтда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда навбатдаги йиғинини давом эттирмоқда. Азамат Абдураимов ЎФА расмий сайтига йиғин, олдиндаги режалар ва мақсадлар хусусида гапириб ўтди: – Биринчи галда биз жорий йил ҳисобидан илк йиғинни январь ойидаёқ ўтказаётганимиздан хурсандлигимни айтиб ўтмоқчиман. Одатда йилнинг ушбу ойида таътилда бўлар эдик. Бизнинг бош мақсадимиз – ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўл 

Батафсил

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси айни вақтда Тошкент шаҳрида йиғин ўтказмоқда. Ушбу йиғин доирасида Азамат Абдураимов шогирдлари “Бунёдкор” ўсмирлар жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўсмирлар термаси сафида голларни Абдуқодир Ҳусанов, Алишер Хайруллайев ва Асад Қахоржонов киритишди. Барча голларни ушбу видео орқали эътиборингизга ҳавола этамиз.

Сентябрь-октябрь ойларида Баҳрайнда U-16 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. 19-25 январь кунлари оралиғида Беларус пойтахти Минск шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида халқаро мусобақа ўтказилади ва унда терма жамоамиз иштирок этади. Ушбу мусобақа олдидан Азамат Абдураимов шогирдлари Тошкентда йиғин ўтказишмоқда. 8 январдан бошлаб футболчиларимиз машғулотлар олиб 

Батафсил