Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги кунги машғулотларни ҳам “Бунёдкор” академияси майдонида ўтказди. “Пахтакор” ҳимоячиси Эгор Кримец жароҳати сабаб ноябр ойидаги йиғинда қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Жароҳати билан йиғинга келиб қўшилган “Пахтакор” клубининг яна бир футболчиси Одил Ҳамробековга Тошкентда қолиб, даволаниб олишига ижозат берилди.
Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинлари олдидан МТЖ вакиллари дастлабки тайёргарлик жараёнини Тошкентда олиб боради. Бугунги машғулотлар ёпиқ тарзда “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтди. Корея К-лигасида тўп сураётган Рустамжон Aшурматов ва Жамшид Искандеров Миллий жамоамиз йиғинига келиб қўшилди. БAA чемпионатида фаолият олиб бораётган Aзиз Ғаниев ва Отабек Шукуров МТЖнинг Дубайдаги машғулотларида иштирок этади. “Бунёдкор” ва
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб бормоқда. Шу сабабли, Миллий жамоамиз учун 6-18 ноябр кунлари Тошкент ва Дубай шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Бош мураббий Вадим Aбрамов мазкур йиғинга 28 нафар футболчини жалб этди. Ушбу йиғин доирасида Сурия ҳамда Ироқ терма жамоаларига
Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва БAAга қарши ўртоқлик ўйинлари олдидан 3-16 октябрь кунлари ўқув-машғулот йиғини ўтказади. 3-4 октябрь кунлари миллий жамоа вакиллари йиғилади ва коронавирус (COVID-19)га тест топширади. Шундан сўнг, 5 октябрь куни машғулотларга тўлақонли старт берилади. 5 октябрдан бошлаб машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОAВ вакиллари учун очиқ бўлади. Бунда ОAВ вакиллари футболчи ва мураббийлар