Сервер Жепаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Яқин ўтмишнинг моҳир ярим ҳимоячиси 2006-2007 йилларда таваллуд топган футболчиларидан иборат терма жамоамизга устозлик қилмоқда. Мазкур ёш тоифасидаги жамоамиз айни пайтда 2 қисмдан иборат йиғин ўтказмоқда. Дастлабки 24 нафар футболчидан иборат таркиб 27 январь – 1 февраль кунлари оралиғида машғулотлар ва ўйинлар олиб бормоқда. 3–
Биласиз, январь ойида Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирок этди ва якунда 4-ўринни эгаллади. Қитъа чемпионати якунларига бағишлаб эртага, 30 январь куни соат 11:00да ЎФА анжуманлар залида Любинко Друлович иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуманга барча турдаги ОАВ вакилларини таклиф
Хабарингиз бор, шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Тимур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Терма жамоамиз ҳар ой йиғинлар ташкил этмоқда. Навбатдаги ўқув-машғулот йиғини эртага, 29 январь куни старт олади. Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоамиз 2 кун давомида
Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Беларусь пойтахти Минскда ташкил этилган “Ривожланиш кубоги-2020”да иштирок этди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Минск йиғинини БАТЭ тарбияланувчиларига қарши ўйин билан якунлади. БАТЭ клубининг 2003-2004 йилларда туғилган футболчиларига қарши ўйинда ўсмирларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Таркибимизда киритилган голларга Нодир Абдураззоқов, Сардор Ҳожибоев, Диёр Иномов ҳамда Миркамол Абдураззоқов муаллифлик қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонда ўтказиладиган футзал бўйича қитъа чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз 10-18 январь кунлари Тошкентда йиғин ўтказган эди. 19-23 январь кунлари Озарбайжонда машғулотлар олиб борилди ва Озарбайжон терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилди. Дастлабки баҳсда ўзбекистонлик футзалчилар 3:2 ҳисобида зафар қучишган бўлса, иккинчи