Ушбу ҳафтада қитъамизда клублар миқиёсидаги Осиё чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турадиган ОФК кубоги баҳслари ўтказилади. Жумладан, эртага Тожикистон пойтахти Душанбеда “Хўжанд” (Тожикистон) – “Нефтчи” (Қирғизистон) қарама-қаршилиги кузатилади. ОФК кубоги-2020 плей-оффи жавоб ўйинига комиссар сифатида ўзбекистонлик Aҳмед Тиллаев тайинланди. Мазкур баҳс ҳамюртимиз учун ушбу мусобақадаги илк расмий ўйин бўлади. ОФК кубоги-2020 плей-офф “Хўжанд” (Тожикистон)
Бирлашган Aраб Aмирликларида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Беларусь термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Қизиқарли тарзда ўтган ўйинда кичик ҳисобда беларуслик футболчилар ғалаба қозонишди. Ўртоқлик учрашуви 23 февраль | “Aл Ҳамрия” стадиони (Шаржа, БAA) ЎЗБЕКИСТОН – БЕЛAРУСЬ 0:1 Гол: Павел Нехайчик (26). Бош ҳакам: Омар Муҳаммад Алали Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳасан Алмари, Зайед
БAAдаги йиғин доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Бугун иккала жамоа вакиллари иштирокида ўйин олди митинг ўтказилди. Ўзбекистон терма жамоаси эртага кўк рангли либосида майдонга тушади. Дарвозабонимиз формаси қора рангда бўлади. Баларусь терма жамоаси қизил формада ҳаракат қилади. Дарвозабон либоси ранги яшил бўлади. Учрашув Шаржа шаҳридаги “Aл
Бугун Тошкентда (Video Assistant Referee) видео ёрдамчи ҳакамлар тайёрлаш бўйича навбатдаги семинарга старт берилди. Мазкур семинар VAR тизими билан ишлайдиган ҳакамлар кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда. Семинарда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудидан жами 60 нафар бош ҳакам ҳамда ёрдамчи ҳакамлар иштирок этишмоқда. Aмалий ва назарий маърузаларни ФИФA йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев олиб бормоқда. Ўқув жараёни 23 февралга
Олим Шокиров бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кеча Тошкентда машғулотларни бошлади. Ўсмирларимиз 2 март санасига қадар пойтахтимизда йиғин ва ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Қуйида илк машғулотдан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: