Ўзбекистон U19 Тошкентда ўтаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида Биринчи лига клуби билан назорат учрашуви ўтказди. Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги терма жамоамиз “Чиғатой” базасида Тошкентнинг “Нефтгазмонтаж” клубига қарши майдонга чиқди. Aслиддин Тоштемиров томонидан киритилган ягона гол якунда Ўзбекистон U19 вакилларига ғалаба олиб келди. Ўзбекистон U19 1-0 “Нефтгазмонтаж” Гол: Aслиддин Тоштемиров
Куни кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва кейинги даврнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Aбдусалом Aзизов, ЎФA Ижроия қўмитаси аъзолари ва футбол мутахассислари иштирок этишди. Йиғилишда мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган футбол спорт турини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган, ўтган 1 йил
Юртимизда ўтадиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган U19 Ўзбекистон Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 5 июнда старт олган “Чиғатой” базасидаги ушбу йиғинга мураббийлар штаби 23 нафар футболчи жалб этган. Бош мураббий Тимур Кападзе U19 Ўзбекистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни ва олдиндаги режалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
5 июнда старт олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ўз ниҳоясига етмоқда. U16 Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган Олим Шокиров мураббийлиги остидаги терма жамоамиз “Чиғатой” базасида машғулотларнинг якуний босқичини ўтамоқда. Ўсмирлар терма жамоамизнинг бу галги машғулотларига 25 нафар футболчи жалб этилди. Шунингдек, йиғин аввалидан барча футболчи ва мураббийлар штаби тиббий текширувдан ўтказилди. Қуйида машғулотлардан
U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 5 июнда старт олган “Чиғатой” базасидаги ушбу йиғинга 25 нафар футболчи жалб этилган. Бош мураббий Олим Шокиров U16 Ўзбекистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни ва олдиндаги режалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.