Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол маҳорат мактабларининг турли ёш тоифаларидаги жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 23-28 ноябрь кунлари ўтказилган мазкур мусобақаларга Фарғона, Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси мезбонлик қилмоқда. Ўзбекистон кубоги беллашувларининг ғолиб ва
Илҳом Ханжариев мураббийлиги остидаги U17 Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси 7-16 декабрь кунлари Олмалиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Бу йиғин келаси йили бўлиб ўтадиган ўсмир қизлар ўртасидаги U17 Осиё чемпионати саралаш баҳслари учун терма жамоа таркибини шакллантириб олиш мақсадида ташкил этилмоқда. Aввал хабар берганимиздек, U17 Осиё чемпионати саралаш беллашувларининг дастлабки босқичи 2021 йил 7-11 апрель
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг кейинги даврнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Aбдусалом Aзизов, ЎФA Ижроия қўмитаси аъзолари ва футбол мутахассислари иштирок этди. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2020 йилги навбатдаги ҳисобот Конгрессини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Унга кўра мазкур ҳисобот Конгресси 2020 йил 19 декабрь
ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан футбол соҳасида коррупцион ҳолатларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Инспекция томонидан ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган бир қатор футбол ҳакамлари аниқланди. ЎФА футбол фаолиятини
2021-йили бўлиб ўтадиган аёллар ўртасида U20 Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг дастлабки босқичи учун қуръа ташлаш маросими 23 декабрь куни ОФК бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган. U20 Осиё чемпионати саралаш баҳслари режа бўйича икки босқичда ўтказилади. Келаси йилнинг 17-21 март кунлари дастлабки босқичда жами 32 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, навбатдаги босқичнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар.