U-23 Осиё чемпионатида чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди. Бу босқичда БАА олимпиячилари терма жамоамизга рақиблик қилди.
Қизиқарли ва голларга бой тарзда кечган ўйинда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
U-23 Осиё чемпионати | Чорак финал
БАА – Ўзбекистон 1:5
Голлар: Зайед Ал Амири (13) – Илҳомжон Алижонов (16), Исломжон Қобилов (26), Ойбек Бозоров (41), Жасурбек Яхшибоев (84), Нурилло Тўхтасинов (90+3).
Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Исломжон Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (Дилшод Саитов, 88), 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азизжон Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳомжон Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов (Достон Ибрагимов, 77), 23.Ойбек Бозоров (Нурилло Тўхтасинов, 64).
Огоҳлантиришлар: Али Солиҳ (66), Мажид Рашид (49) – Ҳусниддин Алиқулов (72).