Aввал хабар берганимиздек, юртимизга UEFA делегацияси ташриф буюрди.
UEFA Assist ташаббуси доирасида ташкилотнинг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паскэ бошчилигидаги UEFA делегацияси ЎФAнинг иш-фаолияти билан яқиндан танишди.
Бугун пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида куннинг биринчи ярмида ЎФA ходимлари билан ташриф ҳамда семинарлар якунига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда делегация вакиллари томонидан ЎФA фаолияти билан яқиндан танишиш жараёнида юзага келган фикр ва хулосалар билан ўртоқлашишди. Шунингдек, Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш борасида яқин келажакда амалга оширилиши керак бўлган ишлар бўйича тавсиялар берилди.
Йиғилиш якунида иккала томон келажакда дўстона ҳамкорликни давом эттириш истагини билдиришди.
Куннинг иккинчи ярмида UEFA халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паскэ ҳамда ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Журналистларга ташриф жараёнлари ва якунлари борасидаги барча маълумотлар берилди.